

Ўтган ёзда 24 ёшли аргентиналик футболчининг "Милан"га трансфери амалга ошмаганди. "La Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, "россонерилар" Корреани харид қилиш учун яна бир бор ҳаракат қилиб кўради.
Корреанинг этимолий трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади. У жорий мавсум Ла Лиганинг 22 ўйинида майдонга тушди (5 гол, 6та голли узатма).



