UZ

Сўнгги янгиликлар

Милан клублари "Торино" ҳимоячисига даъвогар Янгиликлар

Милан клублари "Торино" ҳимоячисига даъвогар

"Интер" ва "Милан" Алессандро Буонжорнога қизиқиш билдирмоқда.

"Интер" ва "Милан" клублари "Торино" марказий ҳимоячиси Алессандро Буонжорно учун курашмоқда, дея хабар берди Фабрицио Романо.

Хабар қилинишича, 24 ёшли Буонжорнонинг ўзи ёзда "Торино"ни тарк этишга тайёр. У "Милан" ёки "Интер"дан ташқари Англия Премьер-лигасига ўтишга ҳам қизиқади. Ҳимоячининг амалдаги битими 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Торино" унинг учун 40 миллион евро ишлаб олмоқчи.

24 ёшли Буонжорно жорий мавсум "Торино" сафида 24 та ўйинда ҳаракат қилиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
05 апр 15:37:50
Umirqulov
Bu ham Yuventusga borsin. Sobiq torinochi Bremer bn yondirib tashlashi mumkin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика