"Милан" кимлар билан шартнома имзолайди?
27 июн 2023 13:03
Янгиликлар
"Милан" "Челси" билан ярим ҳимоячи Рубен Лофтус-Чикни сотиб олиш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, "россонери" футболчи учун 16 млн евро тўлайди. Яна 4 млнни "кўклар" бонус сифатида олиши мумкин.
Қолаверса, "қизил-қоралар" 2 нафар эркин агент билан шартнома имзолашига бир қадам қолди. Булар дарвозабон Марко Спортьелло ("Аталанта") ва вингер Лука Ромеро ("Лацио").
Лекин бу ҳаммаси эмас. "Милан", шунингдек, вингер Кристиан Пулишич борасида "Челси" билан музокаралар олиб бормоқда. Музокаралар фаол давом этяпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар