

"Браим жуда яхши ҳаракат қилмоқда. Унинг ўйинларимиздан кўнглимиз тўлмоқда. Диас жамоага кўп нарсани бера олиши мумкин. Унинг келажаги борасида "Реал" билан гаплашиб оламиз. Браим "Милан"га керак", - деди "Милан" спорт директори Фредерик Массара.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ҳамда "Милан" ижарани келишаётганда футболчининг сотиб юборилиш банди шартномага киритилмаганди.
21 ёшли испаниялик футболчи "россонери" таркибида 12 ўйинда 3 гол ва 1 ассист қайд этди.



