"Милан" Кастильехо учун ЦСКАдан 1 миллион евро талаб қилмоқда

Aslanov Jasurbek
7 сен 2021
"Милан" футболчиси Самуэль Кастилеьхонинг ЦСКАга ўтиши ҳамон сўроқ остида қолмоқда.

Журналист Никола Скиранинг твиттерида маълум қилишича, Россия клуби испанияликни бепул ижарага олишни истамоқда. "Милан" томон эса шартнома бўйича кмида 1 миллион евро олиш ниятида. 

Шунингдек, "Милан" шартномага кўра 7 миллион еврога мажбурий сотиб олиш бандини киритиш тарафдори эканлиги қайд этилган. Ўтган мавсумда 26 ёшлик Кастильехо италияликлар сафида 43та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 4та голли узатмани амалга оширди. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Nico Schira