"Милан" ҳимоячиси "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди

Sherzod Nurmatov
16 май 2025, 16:06
Аммо мадридликлар Каррерасни танлади.

"Милан" чап қанот ҳимоячиси Тео Эрнандес хизматларини "Реал"га таклиф қилди. Бу ҳақда "Marca" нашри ёзмоқда.

Франциялик футболчининг собиқ жамоасига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга қарамай, "қаймоқранглилар" бу позицияга бошқа футболчи – "Бенфика"дан 22 ёшли Альваро Каррерасни танлади.

Нашрнинг ёзишича, "Реал" Эрнандесга қизиқиши минимал бўлган ва трансфер ташаббуси футболчининг ўзидан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Эрнандес жорий мавсум 49 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca