"Милан" Габбияни ижарадан қайтариб олмоқчи

Оқил Абдубарноев
7 дек 2023, 19:41
Италиянинг "Милан" клуби жорий мавсумни "Вильярреал"да ўтказаётган марказий ҳимоячиси Маттео Габбияни ижарадан қайтариб олмоқчи.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "россонерилар" 24 ёшли италияликни қайтариш бўйича "сариқ сувости кемаси" билан музокаралар олиб бормоқда.

Қайд этилишича, Габбиянинг ўзи мавсум ўртасида “Вильярреал”даги ижарасини тугатиб, Миланга қайтишга тайёр. Маттеони ортга қайтариш орқали "россонери" пул тежашни ва янги марказий ҳимоячи сотиб олишга маблағ сарфламасликни истайди.

Жорий мавсум Габбия Испания Ла Лигасининг 7 та ўйинида майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›