“Милан” футболчилари нимадан аламларини олишди?

Aslanov Jasurbek
11 мар 2017, 23:10
Италия “А” сериясининг навбатдаги турида сафарда сўнгги дақиқаларда “Ювентус”га имкониятни бой берган “Милан” футболчиларига мағлубият қаттиқ таъсир қилди.

Учрашувда финал ҳуштаги чалиниши билан меҳмонлар ҳужумчиси Карлос Бакка ўйинни бошқарган бош ҳакам Давид Массуга очиқчасига норозилигини билдирган билдирди. Вазиятга аралашган “Милан” бош мураббийи Винченцо Монтелла ўз футболчисини ҳакамга таъқиб қилишига йўл қўймади.

Стадиондан ечиниш хонасига қайтган айрим футболчилар эса “Ювентус”нинг тарихий ғалабалари акс этган портретларга зарар етказишди. Дарвозабон Жанлуижи Доннарумма эса ечиниш хонаси эшигини оёқлари билан тепиб кириб, ўйин ҳисобида норозилигини шу тарзда баён этишга уринди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Repubblica

Сўнгги янгиликлар

Барча ›