

"Милан" Италия терма жамоаси футболчисини ижарага олмоқчи. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.
"Россонерилар" Рим клубига 30 ёшли футболчини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олиш борасида мурожаат қилишди.
Агар маълум шартлар бажарилса (ўйинлар сони ва Чемпионлар Лигасига йўлланма олиш), харид қилиш ҳуқуқи мажбурий бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Флоренци сўнгги икки мавсумни ижара асосида "Валенсия" ва ПСЖда ўтказди.



