“Милан” Фабрегас учун 8 миллион таклиф қилаяпти, “Челси” эса...
06 дек 2018 21:47
Янгиликлар
“Милан” Фабрегас учун 8 миллион таклиф қилаяпти, “Челси” эса...
“Милан” раҳбарияти “Челси” ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегасни трансфери борасида Лондон клуби билан музокара ўтказмоқда.
Италия клуби 31 ёшли испаниялик футболчи учун 8 миллион евро таклиф қилмоқда. Лондонликлар эса Фабрегасни 12 миллионга сотишни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда SportMediaset.
Миланликлар ҳозирча Фабрегас билан шахсий шартнома борасида аниқ бир тўхтамга кела олишгани йўқ. Футболчи уч йиллик шартнома тузиш ва йилига 6 миллион евро маош олиш ниятида. “Милан” эса 2,5 йиллик шартнома тузиб, футболчига йилига 4,5 миллио евро маош бермоқчи.
Фабрегасининг рафиқаси эса болаларининг мактаби сабаб Лондонни тарк этишларини истамаяпти.
Футболчининг “Челси” билан тузилган шартномаси 2019 йилнинг июнига қадар амалда бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар