"Милан" етакчиси "Интер" билан дербида ўйнашга тайёр

Sherzod Nurmatov
16 сен 2023, 13:20
"Россонери" мағлубиятдан қутулиб қолди.

Оливье Жирунинг Франция терма жамоаси ўйинида оёғидан олган жароҳати жиддий бўлиб чиқмади, деб хабар берди "Sky Sport Italia". Шундай экан, 36 ёшли форвард 16 сентябрь куни бўлиб ўтадиган "Интер" билан дербида майдонга тушиши мумкин. Боз устига, Жиру асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, рақиблар принципиал учрашувга етакчи мақомида етиб келишди. "Интер" ҳам, "Милан" ҳам А Сериянинг учта дастлабки турида максимал тўққиз очко тўплашди. Оливье Жируга келсак, у ушбу 3 та учрашувда 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

"Милан дербиси" Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia