Милан дербисидан олдин "Интер"да жиддий йўқотиш бор

Mirjalol Normatov
15 окт 2020, 23:58
"Интер" ҳужумчиси Алексис Санчес "Милан"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

"ADN" хабарига кўра, футболчи Чили термаси таркибида жиддий жароҳат олган. Айни дамда унинг дербида қатнашиши сўроқ остида қолмоқда. Шунингдек, у ЕЧЛ доирасида "Боруссия"га қарши ўйинда ҳам қатнашмаслиги мумкин.

"Интер" ва "Милан" жамоалари иштирокидаги ўйин 17 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ушбу мавсумда форвард Италия чемпионатида 3 ўйинда қатнашди ва 2 голга ассистентлик қилди.

Санчеснинг "Интер" билан шартномаси 2023 йил ёзига қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ADN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›