

Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди. Унинг ўрнини клуб ёшлари билан ишлаган Женнаро Гаттузо бошқаради.
Монтелла 2016 йилнинг ёзидан бери жамоани бошқариб келаётган эди. Жорий мавсум 43 ёшли мутахассис қўл остидаги Милан шаҳри клуби 14та ўйиндан сўнг А Серия турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Монтелланинг сўнгги учрашуви "Торино"га қарши уйдаги ўйин бўлди (0:0).
Гаттузо 1999-2012 йиллар давомида "Милан" шарафини ҳимоя қилган.



