

"Calciomercato" хабарига кўра, "Милан" ҳужумчи Анте Ребични "Айнтрахт"дан сотиб олишни истамоқда. Мавсум аввалига 26 ёшли ҳужумчининг ишлари юришмади. Кейинчалик унинг ўйинлари очилиб кетди ва кетма-кет голлар уриб ташлади. Шунинг ортидан у жамоанинг муҳим фигурасига айланиб олди.
Ёзилишича, "Милан" футболчининг шартномасида кўрсатилган товон пули - 40 млн еврони тўлашга тайёр турибди.
Ушбу мавсумда Ребич А Серияда 26 ўйинда қатнашди ва 11 гол ҳамда 3 ассист қайд этди.



