"Милан" "Арсенал" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда

Alisher
12 фев 2020, 12:34
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Муҳаммад Эль Ненни фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

27 ёшли футболчига "Милан" клуби 13 миллион фунт тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Миср терма жамоаси футболчи ҳозирда ижара асосида "Бешиктош"да ўйнамоқда ва истанбулликлар сафида жами 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этган.

Таянч ярим ҳимоячи "Арсенал"га 2016 йилда "Базель" клубидан ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail