

22 ёшли нидерландиялик футболчи учун "Арсенал" клуби даъвогарлик қилаётган эди, энди ўйинчи учун курашга "Милан" ҳам қўшилди.
Лондон клуби хавбек учун 30 млн евро тўлашга тайёр.
Ланг 2021/22 йилги мавсум "Брюгге" таркибида 13та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та ассист қайд этди. Transfermarkt уни 25 млн еврога баҳоламоқда.



