"Милан" Анте Ребични таништирди

"Милан" расман Анте Ребични таништирди.

25 ёшли хорватиялик 2 сентябрь куни "Айнтрахт Ф" клубидан "Милан"га 2 йил ижара асосида ҳаракат қилиш учун ўтганди. Шартнома бандида шунингдек, ижара муддати тугаганидан кейин уни 25-30 млн еврога тўлақонли сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор.


Бугун Ребичнинг таништирув маросими ўтказилди ва у миланликлар сафида биринчи машғулотини ўтказишга ҳам улгурди.  


Манба: acmilan.com