

Ушбу учрашувдан олдинги икки турда миланликлар “Торино” ва “Болонья” билан голсиз дурангга имзо чеккан бўлишса, уч тур илгари “Фиорентина”га (0:1) мағлуб бўлишганди.
Гаттузо шогирдлари учун сўнгги тўртта учрашувдан буён рақиблари дарвозасига гол ура олишмади. “Милан” охирга марта бундай салбий статистикани 1984 йилнинг декабрида қайд этганди.
А серия 18-туридан кейин “Милан” 28 очко билан турнир жадвалининг тўртинчи поғонасида бормоқда.



