“Милан” 28 йил олдинги натижасини такрорлади
02 авг 2020 09:37
Янгиликлар
“Милан” 28 йил олдинги натижасини такрорлади
Opta хабарига кўра, ушбу беллашувдан кейин миланликларнинг мағлубиятсиз серияси 12 та учрашувга етди. Миланликлар сўнгги марта 1991/92 йилги мавсумда Фабио Капелло қўл остида шундай натижани қайд этишганди.
12 учрашувдан буён давом давом этаётган мағлубиятсиз серия давомида миланликлар атиги учта учрашувда (“СПАЛ” -2:2, “Наполи” -2:2, “Аталанта” - 1:1) дуранг қайд этишди. Эътиборли томони улар пандемия туфайли вақтинча тўхтатилиб, сўнгра яна давом эттирилган чемпионат баҳсларининг илк учрашувидан бошлаб ушбу серияга пойдевор қўйишди. Мажбурий танаффус эълон қилинишидан олдин ўтказилган сўнгги учрашувида “Милан” ўз уйида “Женоа”га (1:2) имкониятни бой бериб қўйганди.
2019/2020 йилги мавсумнда Стефано Пиоли жамоаси 66 очко жамғариб, турнир жадвалини 6-поғонада якунлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар