“Милан” 23 та ўйиндан бери ютқазмаяпти

30 окт 2020, 09:52
“Милан” Европа Лигаси гуруҳ босқичи 2-турида “Спарта”ни 3:0 ҳисобида таслим қилди.

Миланликлар барча мусобақалар доирасида кетма-кет 23 та ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. “Россонерилар” бу ўйинларнинг 17 тасида ғалаба қозониб, 6 тасида дуранг қайд этди. Стефано Пиоли жамоасининг бу cерияси ўтган мавсум рестартидан сўнг бошланган. “Милан” сўнгги бор март ойида ўз уйида А Cерия доирасида “Женоа”га 1:2 ҳисобида ютқазганди.

Жамоа навбатдаги ўйинини А Cерия доирасида 1 ноябрда “Удинезе”га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.asia