

“Россонерилар” Стефано Пиоли қўл остида кетма-кет 5 та ўйинда ғалаба қозонишга эришди. Сўнгги бор миланликлар кетма-кет 5 та ўйинда 2018 йил февралида ғалаба қайд этганди.
Маълумот учун, “Милан” айни дамда А Cерияда 21-турдан сўнг 31 очко билан 8-ўриндан жой олиб турибди.



