UZ

Сўнгги янгиликлар

17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  19 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  4 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  1 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  20 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  5 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  30 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0

Микола Шевченко: Ҳимояланишни ўрганмасак, натижага эришиш оғир бўлаверади Янгиликлар

Микола Шевченко: Ҳимояланишни ўрганмасак, натижага эришиш оғир бўлаверади

Голлар шоусига айланган “Металлург” – “Бухоро” ўйинидан кейин бизни қизиқтирган саволларга мезбонлар катта мураббийи Микола Шевченко жавоб қайтарди:
 -  Микола Николаевич, ўйиндан олган таассуротларингиз, натижадан қониқдингизми?
 -  Ғалабага эришганимиз жуда яхши. Аммо мени ташвишга солаётгани кўп гол ўтказиб юборганимиз. Агар ҳимояланишни ўрганмасак, натижага эришишимиз қийин кечади. “Локомотив” билан ўйинда бешта, бугун учта гол қўйиб юбордик. Жиддий рақиблар аяб ўтиришмайди.

 -  Кўп гол ўтказиб юборишда айбдорлар ким?
 -  Ҳамма. Ҳимоячилар ҳам, дарвозабон ҳам. Афсуски, шу чизиқдагилар бир жойда тўхтаб қолишгандек, назаримда. Ўсишмаяпти. Кимлардир майдонда тинимсиз тер тўкишяпти, кимлардир уларнинг ҳаракатини пучга чиқазаяпти. Ҳар сафар кўрсатма берамиз, йигитларни ҳушёрликка чорлаймиз. Ёш боламас улар, бироқ хатолари ёш болаларникидан ўтиб тушади.

 -  Шаҳзоднинг ўйини ҳақида нима дея оласиз. Терма жамоадаги биринчи расмий учрашувидан кейинги ўйин эди...
 -  Нурматовнинг узоқ йўлдан толиқиб келганлигини инобатга олган ҳолда унга биринчи таймда дам бердик. Яхши голлик вазиятларни ўз вақтида сезадиган, имкониятлардан унумли фойдаланадиган шундай ҳужумчига эгамиз. Бугунги ғалабада унинг улуши катта бўлди.

 -  Шаҳзоддан ташқари терма жамоага номзод бошқа шогирдлар ҳам борми, “Металлург”да?

 -  Нега бўлмасин. Мана Суннатилла Мамадалиев, тайёр ўйинчи. Меҳнаткаш, вазиятларни тўғри баҳолайдиган, ақлли ўйинчи. Тезкорликда, фикрлашда бугунги термадагилардан асло қолишмайди. Жамоамиздаги яна икки уч нафар футболчига бемалол эътибор қаратишса, бу йигитлар мураббийларни уялтиришмайди. Битта гапни айтайми, Нурматов ва Норбековлар жисмоний тайёргарлик бўйича ўз тенгқурлари орасида етакчи эканлигини мураббийлар кенгашида таъкидлашганларида мен ажабланмадим. Чунки бу йўлда клубда ишлар тўғри йўлга қўйилган.

 -  Иккинчи даврадаги ўзгаришлар ўзини оқлаяптими?
 -  Буни вақт кўрсатади. Биз қайси жамоалардан футболчиларни таклиф қилганимизни унутманг. Тошматовни “Сўғдиёна”дан чақиргандик. Иккинчи даврада Абдуллаев, Муродов сингари ўйинчилар “Нефтчи”дан сафимизга келиб қўшилишди. Уларда жисмоний тайёргарлик у ёқда турсин, ўйин амалиёти бўлмаган. Тошматов бугунги кунда уч тайм ўйнасак ҳам югуришга кучи етади. Фақат бошини, ақлини кўпроқ ишлатишини хоҳлардим. Муродов, Абдуллаевларга вақт керак. Ҳозирча уларнинг имкониятлари битта таймга етади холос.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика