UZ

Сўнгги янгиликлар

16:47Расмий хабар: Абдуллоҳ Олимов - ФарДУ футболчиси!  0 16:25ЕЧЛ. Плей-оффга қуръа ташланди. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид"  43 16:15"Ал Ҳилол" "Реал"га 30 миллион евро таклиф қилган. Қизиғи, Винисиус учун эмас  5 16:00Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Жароҳатлардан сўнг футбол билан хайрлашиш фикри пайдо бўлган эди"  1 15:23Ислом Исмоилов: "Саудия Арабистони билан ўйинда икки хил тактикани синовдан ўтказдик"  0 15:14"Қизилқум" яна бир легионер билан шартнома имзолади  1 14:48Хендерсон "Аякс" сафида майдонга тушишдан бош тортяпти  2 14:12"Ал Аҳли" "Порту" етакчиларидан бирини сотиб олишга яқин  0 13:35"Арсенал" "Адана Демирспор" дарвозабонини сотиб олмоқчи бўлган  2 13:09Расман: "Лейпциг" ПСЖ футболчисини рекорд суммага сотиб олди  0 12:37Рўзимбой Аҳмедов: "Хоразм" Суперлигада рақибларига "бош оғриқ" бўла олади"  4 12:19Серхио Рамос ўзига янги жамоа топди  1 11:56"Ал Насср" АПЛда тўп тепаётган осиёлик футболчи учун 107,5 млн евро тўлашга тайёр  3 11:35Расман: "Барселона" футболчиси "Ал Иттиҳод"га ўтди  2 11:15"Хоразм" Туркияда йиғин ўтказади   3

Микель Артета қай тарзда коронавирусга чалинганини айтиб берди Янгиликлар

Микель Артета қай тарзда коронавирусга чалинганини айтиб берди

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета коронавирусга чалингани ҳақида гапирди.

"Ҳозир ҳаммаси яхши, тузалиб кетганимни ҳис қиляпман. Касаллик аломатларидан халос бўлишим учун 3-4 кун талаб этилди. Мен ўзимни яхши ҳис қила бошладим, кучга тўламан ва энди анча яхшиланганимни сезмоқдаман.

Ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Сешанба куни кундузи ўзимни ёмон ҳис қилдим ва шифокорга бордим, аммо у йўқ эди. Машғулотлардан сўнг машинада кетаётганимда мени директорлар кенгашидан чақиришди. Менга "Олимпиакос" президенти Евангелос Маринакис ижобий тест топширганини ва у билан алоқада бўлган барча хавф остида эканлигини айтишди.

Мен ҳам ўзимни яхши ҳис қилмаётганимни айтдим. Кўплаб ўйинчиларимиз "Олимпиакос" футболчилари билан алоқада бўлган эди. Эртаси куни "Манчестер Сити" билан ўйинимиз бор эди ва ҳеч нарсани айтмасдан кўпгина одамларнинг ҳаётини хавфга қўя олмасдик.

Ўтган чоршанба куни эса тест топширдим, жума куни ташҳис қўйилди ва биз Премьер-лигага тест натижаларим ижобий чиққанлиги ҳақида хабар беришимиз керак эди. Мен билан алоқада бўлган барча карантинга олиниши аниқ эди ва ўйинлар тўхтатилиши керак эди", - дейди Артета.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика