

Лондон клуби Англия Кубоги 1/32 финалида “Ньюкасл”ни (қўшимча вақтда 2:0) таслим этиб, кейинги босқичга йўл олди.
“Бизда “Кристал Пэлас”га қарши беллашувгача беш кун вақт бор ва биз кўпроқ учрашувларда ғалабага эришмоқчимиз. Ҳар қандай турнирда иштирокни давом эттириш муҳим.
Биз яна бир марта ушбу мусобақада ғолиб чиқиш учун ҳаракат қилиб кўрамиз, шу боис бугунги ғалабанинг қадри баланд эди”, – деди Артета.



