Микаэль Секейра: "Биринчи таймда гол урсак адолатдан бўларди"
11 сен 2021 21:36
Янгиликлар
Микаэль Секейра: "Биринчи таймда гол урсак адолатдан бўларди"
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Локомотив" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрларини билдирди.
"Биринчи таймда "Локомотив" жуда яхши чиройли ўйин кўрсатди. Иккита қулай имкониятга эга бўлдик ва рақиб посбони яхши ўйнади. Биринчи таймда гол урсак адолатдан бўларди.
Иккинчи таймда эса иккала жамоа тенг ўйнади. Ўйлашимча дуранг адолатли бўлди.
Ўйин пайтида футболчилар билан гаплашиш қийин эмас, таржимон орқали кўрсатмаларни етказаман.
Жасур Жалолиддинов асосий таркибга мосми? У ҳам жамоамиз аъзоси, янада яхшироқ ҳаракат қилиши керак, лекин ёмон эмас.
"Қизилқум" клуби узоқ йиллардан буён шаклланиб келаётган жамоа ҳисобланади.
Мавсумни қанчалик юқорида тугатсак шунчалик яхши деб ўйлайман", - дейди Микаэль Секейра.
Фикрлар