Мигель Альварес: "Бугунги ғалабани Ҳамиджон Актамовга бағишлаймиз"

Iskandarov Abdulaziz
18 окт 2022, 21:05
Coca-Cola Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Сўғдиёна"га қарши учрашувдан сўнг "Сурхон" бош мураббийи Мигель Альварес фикрларини билдирди.


"Ажойиб ўйин бўлди. Узоқдан келган мухлисларимизга ва "Сўғдиёна"га раҳмат айтаман. Рақиб яхши ўйин кўрсатди. Бугунги ғалабани клубимиз бош менежери Ҳамиджон Актамовга бағишлаймиз. Уларнинг туғилган кунлари эди. Биз таслим бўлмаймиз. Чунки ўз мақсадимизга эришганимиз йўқ",- дейди Мигель Альварес. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia