Мичу: «Наполи»га Бенитес туфайли ўтдим»

Narzulla Saydullayev
3 авг 2014
«Наполи» ҳужумчиси Мичу ушбу клубга нима учун келганини айтиб берди.
«Наполи»га ўтишимнинг бош сабабчиси - Бенитес. Менинг қароримда мураббий ҳал қилувчи ролни ўйнади.

«Наполи» – фаолиятимда олдинга ташланган қадам. Ҳар бир болакай Чемпионлар лигасида ўйнашни истайди, жамоа мухлисларининг стадиондаги ҳайқириқларини эшитмоқчиман.

28 ёшдаман, ҳозиргача бундай вазиятда ўйнамаганман. Шу боис янги мавсумни сабрсизлик билан кутаяпман», - дейди Мичу.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru