UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   0 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  7 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  1 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  5 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  9 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  4 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  12 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1

"Металлург"да ҳозир ҳаваскорлар ишламоқда - Андрей Шипилов Янгиликлар

"Металлург"да ҳозир ҳаваскорлар ишламоқда - Андрей Шипилов

Ўзбекистон Суперлигаси ўзининг айни қайноқ палласига кириб бормоқда. Урйиқит авжида. Лекин вақт ўтиб борган сари барчаси ойдинлашиб бораётгани ҳам бор гап.

Шошилманг, ҳали интрига тўлиқ якунига етгани йўқ. Олдиндаги учта тур иккинчи, учинчи ўрин эгаларини, Суперлигадан тушиб кетувчи кейинги жамоа номини аниқлаб бериши кундек равшан. Кеча ЎзПФЛ томонидан 24-тур саналари эълон қилинди. Биз ушбу тур олдидан тажрибали мутахассис Андрей Шипиловга юзландик. Суҳба асносида ўзимизни қизиқтирган бир нечта саволларни беришга жазм қилдик. 

- Андрей Сегеевич олдинда бизни финал мақомида ўтиши кутилаётган навбатдаги 3та тур учрашувлари кутмоқда. Шундай экан мутахассис сифатида 23-тур баҳслари олдидан тахмин ва фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Менимча "Турон" Суперлигадан тушиб кетиб бўлди. "Машъал"ни Про лигага тушиб кетишини истамаган бўлардим. Яхши жамоа. Александр Хомяковни мураббий ва инсон сифатида жуда ҳурмат қиламан. Виктор Кумиков "Андижон"да титаник мисоли қутқарувчи ролида иш олиб бормоқда. Улар элитада қолишга ҳақли эканликларини сўнгги турлардаги ўйинлари орқали кўрсатишмоқда. "Сурхон"нинг футболчилари ҳам ҳаракат қиляпти. 

- Ўйинларга қандай тахмин билдирасиз?

- АГМК - "Андижон", мезбонлар ғалаба қозонади. "Бунёдкор" - "Қизилқум" муроса кўчасини танлашади, деб ўйлайман. "Локомотив" - "Сўғдиёна" учрашувида ҳам дуранг қайд этилади. "Навбаҳор" - "Металлург", майдон эгалари уч очкога эга чиқади. "Машъал" - "Турон", муборакликлар ғалаба қозонади. "Пахтакор" - "Сурхон", "шерлар" ғалабани тантана қилади. Иккинчи ва учинчи ўринлар учун Олмалиқ ва Жиззах шаҳри бош жамоалари курашса керак. 

- Жорий мавсумнинг илк туридан сўнг "Металлург"дан кетдингиз. Табиийки сизда чемпионатни ташқаридан кузатиш имкони бўлди. Таассуротлар қандай бўляпти? Нима ёқмоқда ёки аксинча?

- Ҳақиқатдан ҳам даража кескин тушиб кетди. Юқоридаги 4-5ликдаги жамоалар ўз ўрнида. "Пахтакор" қайсидир маънода кучли таслим бўлди, дея оламан. "Локомотив" эса медаллар учун курашиши кутилганди. "Насаф" ўз даражасида барқарор кетмоқда. Жиззахда кучли ва иродали жамоа шаклланяпти. АГМК ҳам барқарор ва муҳими ишончли стратегия билан олдинга интилмоқда, десам нотўғри бўлмайди. Қуйидаги беш жамоа эса мавсум давомида муаммолар билан ўралашиб қолди. Мураббийлар эса "пайпоқ"дек алмашмоқда. Кўриниб турибдики, футболчилар ва ўйин билан боғлиқ муаммолар бор. Шунингдек клуб ичида муаммолар кўп. 

- Ушбу мавсумда ҳар бир турда ҳакамлик билан боғлиқ эътирозлар ва баҳсли вазиятлар юзага келмоқда. Сўнгги учрашувларга келиб мураббийлар очиқ фикрларини баён қилишга киришди. Микаэль Секейра ва Рўзиқул Бердиев ҳакам, Питер Хюистра майдон борасида эътирозларини беркитмади. Бу нимадан далолат бермоқда?

- Футболимиз халқаро майдонда нуфузи ошишини истасак, биз ўз жамоамиздаги нарсаларни тартибга солишимиз керак. Ҳамма нарсани оқилона режалаштириш зарур. Футболчиларимизни Европа чемпионатига қўйиб юбориш фойдали бўларди. Россия, Украина, Италия, Белгия, Польша ва ҳоказо. Қаранг Эрон, Жанубия Корея, Япония бу ишни қандай амалга оширяпти. 

- Собиқ жамоангиз "Металлург"нинг қониқарсиз натижалари сизни ажаблантираётгани йўқми?

- Ҳаммаси кутилганидек. 

- Сиз бошқарган йилларда жамоа барқарор натижа кўрсатиб келаётганди. Асосий таркибда ҳам бир нечта ёшлар дебют қилишга эришди. Жамоа эса тартибли футбол кўрсатарди...

- Мен ишлаган даврда комбинат раҳбарларидан тортиб мураббийларгача профессионал кишилар эди. Ҳозир эса ҳаваскорлар, яъни ўз ишининг профессионали бўлмаганлар ишлашяпти.

- Кейинги мавсумда сизни Суперлиганинг бирор жамоасида кўрамизми?

- Очиғи бу саволга нима деб жавоб беришни ҳам билмайман. Суперлигада мураббийлар ўртасида рақобат кучлилигини айтишим мумкин.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика