UZ

Сўнгги янгиликлар

12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  1 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  4 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  3 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  15 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  4 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  4 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  7 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  1 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  2

“Металлург”: Водий сафарига тайёргарлик бошланди Янгиликлар

“Металлург”: Водий сафарига тайёргарлик бошланди

Теглар :  Металлург
Мамлакат миллий чемпионатининг 12-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси сафарда “Навбаҳор”га қарши тўп суради.

Бу ўйин 21 июнь куни бўлиб ўтади. “Бунёдкор” жамоасига қарши кечган қийин учрашувдан кейин бекободликларга бир кунлик дам берилди ва уик-энддан эътиборан навбатдаги турга ҳозирлик жараёни бошланди. Ўз навбатида шанба куни пойтахтимиздаги ЖАР стадионида Ўзбекистон U-19 жамоаси билан назорат учрашуви ҳам бекободликларнинг “Навбаҳор”га қарши ўйинига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.

“Металлург” душанба куни Наманган сари йўлга чиқади. Ўтган мавсум бекободликлар Наманганда мезбонлар билан жанговор дурангга имзо чекишганди. Биринчи даврада 2-турда кечган мазкур учрашувда ҳисобни меҳмонлар вакили Алишер Зиёвуддинов очганди. Аммо биринчи бўлимнинг ўзидаёқ майдон эгалари Азим Аҳмедов ва Дилшод Жабборовнинг голлари эвазига олдинга чиқиб олишганди. “Навбаҳор” мазкур учрашувда ғалаба “чўнтакда” деб турган пайтда меҳмонлар сўнгги ҳужумда пенальти ишлашган. 11 метрлик нуқтадан жарима зарбасини Дилмурод Каримов аниқ амалга ошириб, дурангни расмийлаштирганди – 2:2.

Бу йил Наманганда бўлиб ўтадиган ўйинни андижонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам Темур Тўхтасиновга қанотларда Анвар Маражабов ҳамда Зиёдулло Абдураҳмоновлар ёрдам беришади. Заҳирадаги ҳакам гулистонлик Бахтиёр Юлчараев.

Шу ўринда ўтган мавсум Темур Тўхтасинов “Металлург” иштирокидаги учта учрашувда ишлаганлигини айтиб ўтиш лозим. Бекободликлар сафарда “Навбаҳор” билан дуранг ўйнаган, “Қўқон 1912” жамоасига имкониятни бой бериб қўйган ва Самарқанднинг “Динамо” жамоасини ўз уйида мағлубиятга учратган. Бу йилги мавсумда эса андижонлик ҳакамлар “Металлург” иштирокидаги ўйинга биринчи марта тайинланди.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Металлург» (Бекобад)
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Б. Юлчараев (Гулистон)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Маметов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика