

Январь ойида жамоа лагерини икки ўйинчи тарк этди. Ярим ҳимоячи Руслан Вагапов “Қизилқум” жамоасига бориб қўшилган бўлса, Сардор Расулов “Шўртан”да ўйнашни ихтиёр этди.
Ўз навбатида “Металлург” жамоаси устозлари бўш қолган чизиқларни истеъдодли ёшлар билан тўлдиришяпти. Айни пайтда клуб ёшлар таркибидан чақирилган ўйинчилар билан бир қаторда “Бунёдкор” ёшлар таркибида ўйнаган Жавоҳир Эсонқулов, Эргаш Исмоилов, Муҳаммад Қаҳрамонов, Фарҳод Намозов, “Олмалиқ”да фаолият юритган Улуғбек Худойбердиев шулар жумласидандир.
Мавсум бошлангунча “Металлург” қароргоҳига яна икки-уч нафар янги ўйинчи келиши кутиляпти. Бекободликлар навбатдаги назорат учрашувини эртага, “Бунёдкор” академияси майдонида “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади.



