UZ

Сўнгги янгиликлар

13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  1 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  0 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  2 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  4 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  37 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  11 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  145

“Металлург” Туркияга жўнаб кетди. Рўйхатда 25 футболчи ва матбуот котиби ҳам бор Янгиликлар

“Металлург” Туркияга жўнаб кетди. Рўйхатда 25 футболчи ва матбуот котиби ҳам бор

Теглар :  Металлург
Бугун Бекободнинг “Металлург” жамоаси янги мавсум тайёргарлигининг иккинчи босқичини ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб кетди.

Мазкур йиғин давомида “Металлург” футболчилари Македония, Россия ҳамда Қозоғистон клубларига қарши бир қатор назорат учрашувларини ўтказишни режалаштирган.

Жамоамиз биринчи назорат ўйинини 3 февраль санасида “Вардар” (Македония) клубига қарши ўтказади. 4 февралда эса “Черноморец” (Россия) билан куч синашамиз. 7 февралда “Елимай” (Қозоғистон), 10 февралда “Жетису» (Қозоғистон), 17 февралда “Оренбург” (Россия), 18 февралда “Енисей” (Россия) клубларига қарши майдонга чиқамиз.
Туркияга йўл олган делегация таркибига “Металлург”нинг асосий таркиби футболчилари, мураббийлар штаби ва “Металлург” футбол академияси тарбияланувчилари бўлган бир қатор еш ўйинчилари киритилган. Делегация раҳбари, клуб бош директори Шавкат Саидов йиғинга келгуси ҳафта етиб бориб қўшилади.

Туркия сафарига “Металлург” қуйидаги таркибда йўл олди:

“Металлург” ПФК техник директори
– Жамшид Мирабдуллаев
Жамоа бош мураббийи – Веско Стешевич
Бош мураббий ёрдамчилари – Ненад Вукчевич, Илёс Қурбонов, Нозим Эсанов
Дарвозабонлар мураббийи – Павел Синельников
Таҳлилчи мураббий – Дамир Закиуллин
Бош админстратор – Қудрат Мадаминов
Админстратор – Равшан Бегматов
Шифокор – Дилшод Аширов
Массажчилар – Даниэл Коршунов, Ахрор Ниёзов
Матбуот котиби – Комилжон Жумаев

Дарвозабонлар – Акмал Ортиқов, Раҳим Давронов, Самандар Жўрабоев
Ҳимоячилар – Аббос Отахонов, Эргаш Исмоилов, Мирғиёс Сулаймонов, Иван Йосович, Ризо Яздандўст, Даврон Эргашев, Аброр Тошқўзиев, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Зафар Раҳимжонов.
Ярим ҳимоячилар – Худойшукур Сатторов, Искандар Шайқулов, Сардор Абдураимов, Сирожиддин Қўзиев, Керим Палич, Марко Миличкович, Алишер Хайруллаев, Ҳазрат Турсунқулов, Равшан Абдуманнонов.
Ҳужумчилар – Шаҳзодбек Убайдуллаев, Бобан Жоржевич, Далер Шарипов, Беҳруз Абдуллаев.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика