UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  1 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  7 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  7 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  19 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  11 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1

“Металлург” – “Сўғдиёна”, бир бирига ўхшамаган таймлар Янгиликлар

“Металлург” – “Сўғдиёна”, бир бирига ўхшамаган таймлар

Бугун Қибрай тумани марказий стадионида мавсумга ҳозирлик кўраётган “Металлург” футболчилари Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга чиқишди ва 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.

Ўйин жиззахликларнинг ҳужумлари билан бошланди. Ўн-ўн беш дақиқа бекободликларнинг ҳужумлари қовушмади. Аммо ҳимоячиларнинг ҳушёр ўйнаши пойтахт вилояти вакилларининг ўзларига келиб олишларига ёрдам берди. Майдон марказини қўлга олган “Металлург” таянч ярим ҳимоячилари Зоҳид Абдуллаевни бир неча марта Дилшод Ҳамроев билан рандевуга чиқаришди. Шулардан 24-дақиқадаги вазиятдан жамоамиз тўпурари унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Биринчи тайм тугашига ўн дақиқа қолганда Абдуллаев шерикларининг қанотдан етказиб берган тўпини бош билан уриб, “Сўғдиёна” дарвозаси тўрига туширди. Бироқ бу вазиятда қанот ҳакамининг байроғи кўтарилиб турганлигини кўрган ҳакам голни инобатга олмади.

Танаффусдан кейин ҳудудий устунлик жиззахликлар томонига ўтди. 56-дақиқада ҳимоячи Аброр Ҳусинов Шоҳруз Норхоновга жарима майдони ичида тўпни тепиш имкониятини бермади. Шоҳруз эса йиқилиб тушди. Вазиятдан узоқда қолиб кетган бош ҳакам пенальти белгилади. Уни эса “Металлург”нинг собиқ пенальти тепувчиси Дилмурод Каримов бехато амалга оширди – 1:1.

Бекободликларда ҳам тез орада шунга ўхшаш вазият содир бўлди. Соҳибжамол Давлатжоновни жиззахликлар жарима майдонида йиқитишганда, ҳакам ўйинни давом эттиришга ишора қилди. Бу эса “Металлург”нинг ёш футболчисига ёқмади ва у ҳакамга очиқча эътироз билдириб, майдондан четлатилди. Шу боис майдонда қарийб 30 дақиқа бир киши кам бўлиб ўйнаган бекободликларнинг ютуққа эришишидан, мағлубиятга учраш эҳтимоли ошди. Аммо “Сўғдиёна” сон жиҳатидан устунликдан фойдалана олмади ва жамоалар битимга имзо чекишди.  



“Металлург” – “Сўғдиёна” – 1:1 (1:0). “Қибрай” стадиони. 17.02.2018.
Ҳакамлар: 
С.Абдураҳмонов, Н.Афиногенов, С.Улфатов.
Назоратчи ҳакам: Р.Қоратоев.
Голлар: Зоҳид Абдуллаев 24, Дилмурод Каримов 56 (пенальти).
Четлатиш: Саиджамол Давлатжонов (63).

"Металлург": Никита Рибкин, Аброр Ҳусинов, Аббос Отахонов, Акбар Исматуллаев, Жасур Ҳасанов, Шаҳзод Шайманов, Павел Смоляченко, Муҳаммад Исаев, Суҳроб Нуруллаев, Ислом Исоқжонов, Зоҳид Абдуллаев.
Захира: Дилёрбек Ирматов, Саиджамол Давлатжонов, Худойшукур Сатторов, Андрей Шипилов, Павел Пуришкин, Забихилло Ўринбоев.

“Сўғдиёна”: Дилшод Хамроев, Акмал Холмуродов, Шохрух Холматов, Фарход Мирахматов, Элёр Орифов (с), Жаҳонгир Абдумўминов, Дониёр Ҳасанов, Азамат Исроилов, Умид Қодиров, Сардор Азимов, Андрей Сидоров.
Захира: Ширинбой Абдуллаев, Руслан Мелзиддинов, Сардор Қулматов, Иқбол Маликжонов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Алишер Зиёвуддинов, Акром Бахриддинов, Иззатилла Абдуллаев, Шохруз Норхонов, Фарход Юсупов.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика