"Металлург" - "Қўқон-1912". Жамоалар қандай рангли формада ўйнаши маълум

Narzulla Saydullayev
15 мар 2018
Бугун Тошкент шаҳридаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасида "Металлург" ва "Қўқон-1912" жамоаларининг расмийлари ва ПФЛ вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда эртага бўлиб ўтадиган суперлига 3-тур доирасидаги "Металлург" - "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги ўйиннинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилиб, унда учрашув комиссари Роман Черников жамоалар вакилларига ўйинда бўладиган ҳолатлар ва  ташкилий масалалар ҳақида батафсил тушунча бериб ўтди.

Йиғилишда жамоаларнинг эртанги учрашувда киядиган либослари тасдиқланди. Унга кўра мезбонлар , "Металлург" жамоаси тўқ-кўк ранг, "Қўқон-1912" жамоаси эса ҳаворанг либосларда майдонга тушадиган бўлишди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz