UZ

Сўнгги янгиликлар

15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  0 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  0 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  3 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  7 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  8 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  2 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7

“Металлург” ПФК Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб турнир ўтказди Янгиликлар

“Металлург” ПФК Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб турнир ўтказди

Теглар :  Металлург
Бугун “Металлург” футбол мактаби ташаббуси билан Халқаро болаларни ҳимоя этиш кунига бағишланган турнир уюштирилди.

Унда 2007 – 2008 йилларда туғилган болалар жамоалари иштирок этишди. Қатнашчилар орасида Сирдарё вилоятининг Янгиер, Гулистон, Боёвут, Ширин шаҳарларидан ҳамда Бекобод тумани ва Бекобод шаҳри жамоалари иштирок этишди.

2007 йилда туғилган болалар ўртасидаги мусобақада 12 та, 2008 йилда туғилганлар баҳсида эса 8 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боришди. Мусобақа аввалида жамоалар гуруҳ ўйинларида омадларини синаб кўришди ва ярим финалчилар номини аниқлаб беришди. Ярим финал ўйинларидан эътиборан турнир олимпия тизимида ўтказилди.

2007 йилда туғилганлар баҳсида бош соврин учун “Металлург-1” – “Металлург-2” жамоалари ўзаро куч синашишди. Унда биринчи жамоа 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бронза медали учун баҳс “Аякс” (Бекобод ш.) – “Далварзин” (Бекобод т.) жамоалари ўртасида бўлиб ўтди ва унда шаҳарликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

2008 йилда туғилган болалар мусобақаси икки гуруҳда ташкиллаштирилди. Турнир ғолиблигини “Металлург” футбол мактабининг биринчи жамоаси қўлга киритди. Улар финалда “Металлург-3” жамоасини 5:2 ҳисобида таслим этишди. Учинчи ўрин учун ўйинда “Зафар” (Бекобод т.) – “Металлург-2” жамоалари куч синашиб, туман болалари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Турнир якунида ғолиб ва совриндорларга “Металлург” ПФК томонидан Кубок, медаль ва дипломлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика