“Металлург” – “Навбаҳор” учрашувида қанот ҳакамлари ўзгарди

Narzulla Saydullayev
28 фев 2018, 20:43
1-тур доирасидаги “Металлург” – “Навбаҳор” учрашувида қанот ҳаками вазифасини бажарувчи Т.Гайнулин ва А.Цапенко ўрнига Р.Нўъмонов ҳамда Д.Сайлавов алмаштирилди.

Сабаби, мазкур учрашув 2 мартга белгиланган вақтда унда хизмат қилувчи ҳакамлар гуруҳи эълон қилинганди. Ўйин бекободликларнинг илтимосига кўра 2 мартдан 4 мартга кўчирилди. Т.Гайнулин ва А.Цапенко эса 4 март куни эрталаб Малайзияда ташкиллаштириладиган ҳакамлар семинарида иштирок этиш учун жўнаб кетишлари лозим.  Шу муносабат билан Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси мутахассислари томонидан ҳакамлар алмаштирилди.


“Металлург” – “Навбаҳор”
Ҳакамлар: 
В.Серазитдинов (Тошкент), Р.Нўъмонов (Тошкент), Д.Сайлавов (Тошкент), Р.Лутфулин (Тошкент).
Назоратчи: Б.Тоғаев (Тошкент).


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz