"Металлург" - "Навбаҳор" ўйинига оид қизиқарли фактлар

Narzulla Saydullayev
10 авг 2015, 07:36
Ўзбекистон чемпионати 17- турида "Металлург" меҳмони бўлган "Навбаҳор" ўз рақиби устидан 3:2 ҳисобида муваффақия қозонди.

Эътиборингизга ушбу беллашувга оид қизиқарли фактларни келтирамиз.

Энг кам: Ушбу беллашув 17- тур доирасидан ўрин олган ўйинлар орасида энг кам мухлис тўплади. "Металлург" ўйингоҳига 1012 томошабин кирган холос.

Энг кўп: Бекободликлар билан кечган ўйинга кирган томошабинлар шу кеча 5 та голга гувоҳ бўлишди. 17- турда бешта гол шунингдек "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашувида қайд этилди. Пойтахтликлар 4:1 ҳисобида "Қўқон-1912" устидан йирик ғалабага эришди. Ушбу икки беллашув турнинг энг кўп гол урилган ўйинларига айланди. 17- турнинг қолган баҳсларида 3 тадан ортиқ гол урилмаган.

1 - Иккинчи даврада "лочинлар" сафига ижарадан қайтган ҳимоячимиз Қаҳрамон Муҳаммаджонов жорий мавсумдаги ўзининг биринчи голини урди.

2 - Олий лига ушбу мавсумида "Навбаҳор" ўзининг сафардаги иккинчи ғалабасини нишонлади. Илк бор "Қўқон-1912" устидан меҳмонда 3 очко ишлагандик.

3 - "Металлург" билан ўзаро ўйинлар тарихида бу жамоамизнинг бекободликлар устидан қозонган меҳмондаги учинчи муваффақияти бўлди. Жамоамиз сардори Дилшод Жабборов эса кеча мавсумдаги учинчи голини тантана қилди.

4 - Ҳужумчимиз Шаҳбоз Эркинов Олий лига ушбу мавсумида тўпурарлар пойгасида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. Ҳозирча Эркинов ҳисобида 8 гол мавжуд. Шунингдек ушбу ўйинда Дилшод Жабборов "Навбаҳор" таркибида ўтказган фаолиятида "Металлург" дарвозасини тўртинчи маротаба аниқ ишғол этди.

5 - Беш йиллик танаффусдан сўнг "Навбаҳор" бекободликларни меҳмонда мағлубиятга учратди. Сўнгги бор 2010 йилда Юрий Целихнинг дубли эвазига ушбу рақиб майдонидан уч очко олган эдик.

6 - Жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионатидаги ғалабалари сони олтитага етди.

8 - Мусобақа жадвалида клубимиз саккизинчи поғонага кўтарилиб олди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›