“Металлург”: “Локомотив-БФК” йирик ҳисобда доғда қолдирилди

Tolibjon Qosimov
25 фев 2016, 16:00
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида тайёргарлик жараёнини давом эттираётган “Металлург” футболчилари “Кимёгар” стадионида биринчи лига вакили “Локомотив-БФК” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди.

Ўйин бекободликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди – 8:0.

Мазкур назорат-кўрик ўйинида темирйўлчилар таркибида бир қатор ёш футболчилар тўп сурганлиги боис, жамоаларнинг маҳорати борасидаги фарқ яққол сезилиб қолди. “Металлург” билан шартнома имзолаган Жаҳонгир Абдумўминов шу куни хет-трикни расмийлаштирган бўлса, Зоҳид Абдуллаев ҳамда Аюбхон Нўъмоновлар дублга эришишди. Яна битта гол Жасур Ҳакимов ҳисобида ёзилди.

“Металлург” – “Локомотив-БВК” – 8:0. Чирчиқ. “Кимёгар” стадиони.
“Металлург”: Зафар Сафоев, Даврон Каримқулов, Ҳикмат Ҳошимов, Мирғиёс Сулаймонов, Улуғбек Худойбердиев, Мурод Тошматов, Дониёр Одилов, Аюбхон Нўъмонов, Эргаш Исмоилов, Жаҳонгир Абдумўминов, Зоҳид Абдуллаев.
Заҳирадан майдонга тушганлар: Суҳроб Султонов, Дилмурод Каримов, Саид Абдужабборов, Суннат Эрматов, Вусол Магерамов, Жасур Ҳакимов, Фарҳод Намозов.
 
Энди “Металлург” футболчилари навбатдаги назорат учрашувни 27 февраль куни “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказишади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: metallurg-pfc.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›