UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  0 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  6 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

"Металлург" куздаги уй ўйинларини ўз стадионида ўтказмайди Янгиликлар

"Металлург" куздаги уй ўйинларини ўз стадионида ўтказмайди

Бекободнинг "Металлург" футбол клуби стадионида дренаж ва суғориш тизимини замонавий кўринишга келтириш, майдон майсасини тўлиқ янгилаш ишлари шу йилнинг сентябрь ойида бошланади.

Клуб кузнинг уч ойидаги уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади. Лига бу борада "Ўзметкомбинат" АЖ кафолатини қабул қилиб олди. 

2024 йилги мавсумдан бошлаб Бекободдаги футбол стадиони майсаси талаб даражасида бўлади. Стадион прожекторлари люксини кўтариш ишлари эса шу йилнинг 20 февраль санасига қадар якунланади. 2022 йилги мавсум якунига кўра ёриткичлар 1000 люксни ташкил қилаётганди. Харид қилинган техника билан 20 кун ичида стадион прожекторлари люкси 2000 люксга олиб чиқилиши режалаштирилган. 

(Сурат 7 ноябрь кунги "Металлург" — "Навбаҳор" (0:1) учрашувида олинган)


Лига стадионлар масаласида режа асосида иш олиб бормоқда. 2023 йилги мавсум старти 4 та стадион: "Жар", "Бунёдкор", "Локомотив", "Истиқлол" U-20 Осиё чемпионатига жалб қилингани, 3 та стадион: "Сўғдиёна", ОКМК, "Бобур Арена" майсасини янгилаётганидан келиб чиқиб, қатор мушкулликлар келтириб чиқаради. Шунга қарамай, Суперлигани 3 март санасидан бошлаш режаси ўзгармаган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика