UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  1 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  2 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  12 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0

“Металлург” Жиззах сари йўл олди Янгиликлар

“Металлург” Жиззах сари йўл олди

Эртага мамлакат миллий чемпионатининг 16-тур учрашувида майдонга тушиш учун Бекободнинг “Металлург” жамоаси бугун эрталабдан Жиззах сари йўлга чиқди.

Мазкур учрашув учбу жамоаларнинг ўзаро 30-ўйини бўлади. Ортда қолган 29 та ўйиннинг 11 тасида бекободликлар, 12 тасида эса жиззахликлар зафар қучишган. 6 та ўйинда эса кучлар тенг келган. Киритилган ва ўтказиб юборилган голлар фарқи 44:40, “Сўғдиёна” фойдасига.

Жамоаларнинг шу йил биринчи даврада Бекободда ўтган учрашувида мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучганди. “Металлург” тўпурари Зоҳид Абдуллаевнинг икки голига Фаррух Шотурсунов битта аниқ зарбаси билан жавоб қайтарганди. Иккинчи даврада жавоб голи муаллифи энди собиқ жамоасига қарши майдонга тушади. Шотурсунов бекободликлар таркибида “Бунёдкор”га қарши Ўзбекистон кубогининг чорак финал, дастлабки ўйинида дебютини ўтказди ва бекободликларнинг голида ассистентлик қилди. Жиззах сафарига “Металлург” ўзининг оптимал таркибида йўл олди. барча футболчилар саломат, жароҳат олганлар ҳам сафга қайтишди. Сафар олдидан “Металлург” ҳимоячиси Ислом Қобилов Ўзбекистон U-19 жамоасида Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро турнирда қатнашиш учун таклифнома олганлигини ҳам айтиб ўтмоқчимиз.

Жамоаларнинг навбатдаги учрашувини тажрибали ҳакам Ҳасан Рўзиев бошқариб боради. Унга қанотларда Олимжон Абдувосилов ҳамда Санжар Шоюсуповлар ёрдам беришади. Заҳирадаги ҳакам Комилжон Расулов эса бугун ёшлар таркиблари ўйинида бош ҳакам вазифасида ишлайди. Ҳасан Рўзиев бу йилги мавсум ҳисобидан “Металлург” иштирокидаги биринчи ўйинда ишласа, жиззахликларнинг Наманганда “Навбаҳор”га қарши сафар ўйинида фаолият юритган. Ўша учрашувда ҳисоб очилмаганди – 0:0.


«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.


"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика