UZ

Сўнгги янгиликлар

01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:25А Серияда чемпионлик масаласи ҳал бўлмоқда: "Интер" ёки "Наполи"  13 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  1 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  74 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3

"Металлург" Жепаров, россиялик легионер ва 6 нафар янги футболчини таништирди Янгиликлар

"Металлург" Жепаров, россиялик легионер ва 6 нафар янги футболчини таништирди

​Бугун 21 февраль куни Бекободнинг “Металлург” клуби 2019 йилги мавсум олдидан янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказди.

Тадбир Тошкентдаги “Миллий” стадионда бўлиб ўтди.

Янги мавсумда “Металлург” сафини дарвозабонлар Александр Лобанов, Акмал Турсунбоев, ҳимоячилар Камолиддин Тожиев, Шавкат Муллажонов, ярим ҳимоячилар Сервер Жепаров, Дониёр Усмонов, Музаффар Музаффаров ҳамда россиялик легионер Сергей Тумасян тўлдиришди. 

Футболчиларга қуйидаги рақамлар топширилди:
Александр Лобанов – 12
Акмал Турсунбоев – 35
Шавкат Муллажонов – 18
Камолиддин Тожиев – 21
Музаффар Музаффаров – 17
Сервер Жепаров – 8
Сергей Тумасян – 70
Дониёр Усмонов – 19.


Таништирув маросимидан сўнг “Металлург” бош мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди: 24 декабрдан янги мавсумга тайёргарликни бошлагандик. Сўнгги 3 кунни ҳисобга олмасак, барча режаларимиз амалга оширилди. Тошкентда қор ёққани учун машғулот ўтказиш қийинлашди. Туркияда хориж йиғинини ўтказдик. Фақат янги мавсум қачон бошланишини кутаяпмиз холос. Ҳозирча раҳбарият билан гаплашганим йўқ. Аммо ишонаманки клуб олдига юқори ўринларни қўлга киритиш вазифа қилиб қўйилиши аниқ.

- Селекция ишларидан қониқдингизми?
Андрей Шипилов: - 5 январга қадар жамоанинг 90 фоизини аниқлаб олишга ҳаракат қилдик.

- Баҳром Абдураҳимов нима учун таништирилмаяпти?
Андрей Шипилов: - Ҳали бу масала очиқ турибди. Ҳозирча у бизнинг жамоада эмас.

- Агар вазифа қўйилмаган бўлса нимага қараб футболчиларни таклиф қилдингиз?
Андрей Шипилов: - Менинг фалсафам шундай: жамоамдаги футболчиларнинг барчасида амбиция бўлиши шарт. Таркибга чақирган барча футболчиларни шахсан танийман. Ҳар бир чизиққа тажрибали футболчиларни чақирдик.

- Савол Сервер Жепаровга Нимага айнан “Металлург”ни танладингиз?
Сервер Жепаров: - 
Сабаби клуб ривожланиб бормоқда. Бош мураббий айтганидек жамоа олдида юксак мақсадлар қўйилади. Таркибга чақирилган барча футболчилар жамоа манфаати учун ҳаракат қилишади.


- Адашмасам Сиз Ўзбекистонга илк бор келдингиз? Таассуротлар қандай?
Сергей Тумасян: - 
Кайфиятлар яхши. Бош мураббийга ишончи учун раҳмат. Бунга қадар Россия, Финляндия клубларида ўйнадим. Мен Ростов футбол мактаби тарбияланувчисиман. Бугунги кунда Ростовда ишлаётган собиқ футболчи Андрей Акопянц орқали “Металлург” клубига келдим.  

- Янги мавсумда сардор ким бўлади?
Андрей Шипилов: 
Жамоамиз сардори Акбар Исматуллаев. У ўтган йили ҳам жамоамиз сардори эди. Тўғри таркибда тажрибали футболчилар келди, аммо менинг қарорим шундай.

- Бир неча йил “Пахтакор”да ўйнаб энди “Металлург”га ўтдингиз. Бу йилги шахсий мақсадингиз қандай?
Александр Лобанов: - Худди “Пахтакор”дан кетмагандекман. Чунки бу ердаги кўп футболчилар билан бирга ўйнаганман. Мақсадлар юқори.

- “Пахтакор”дан айнан қайси футболчиларни ижарага олдинглар?
Андрей Шипилов: - “Пахтакор”дан бу йил фақат Иброҳим Йўлдошев ва Суҳроб Нуруллоев ижарага олинган. Қолган футболчилар билан шартнома тузилган.

- Ўтган йил АГМК билан Ўзбекистон кубогини қўлга киритдингиз. Бу йил ОЧЛда иккита ўйинда бўлса ҳам ўйнаш имконияти бор эди. Сиз эса “Металлург”га ўтдингиз...
Музаффар Музаффаров: - АГМКдан Бахтиёр Ашурматов кетгач мен ҳам жамоадан кетдим. Бу орада “Металлург”дан таклиф тушди ва таклифни қабул қилдим. Мавсумга тайёргарлик яхши бўлди, буни мавсум давомида намойиш этамиз.

- Узоқ йиллар давомида “Пахтакор” ўйнадингиз. Жамоадан кетиш оғир бўлгани аниқ. Кетиш қарори кимники эди? Раҳбарият ёки сизнинг?
Камолиддин Тожиев: 
- Тўғри “Пахтакор” мен учун ўз уйимдек бўлиб қолган эди. Ўтган мавсум майдонга кам тушдим. Яна бир йил захирада ўтиришни истамадим. Шу боис кетишга қарор қилдим. Бу йил бор кучим билан “Металлург”га ёрдам бераман.

- Одатда футболчилар собиқ клубига гол урса нишонламайди. Сиз “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив”да ўйнагансиз. Қайси жамоага гол урсангиз нишонламайсиз?
Сервер Жепаров - Ҳамма жамоага гол урсам уни нишонлайман (кулади). Чунки ҳозир “Металлург” аъзосиман.

- Таркибда ёши катта ўйинчилар кўпроқ эмасми?
Андрей Шипилов: - Ёш футболчилар кимдандир ўрганиши керак тўғрими? Бизнинг жамоадаги ёшлар ҳам Жепаров, Тожиев, Муллажонов каби тажрибали футболчилар олдида ўйнаб ўсишади. Ёш талаба бирданига олий малакали шифокор бўла олмайди. Камида ўтган йилги ўринни эгаллашни ёки ундан юқорироқни эгаллашни истаймиз. Таркибдаги ёш футболчиларни турли ёшдаги терма жамоаларга етказиб беришга ҳаракат қиламиз.


- Осиё юлдузи Сервер Жепаровнинг келиши жамоа брендини ошириши аниқ...
Андрей Шипилов: - Жепаров каби футболчининг “Металлург”га келиши уй ўйинларига ташрифчиларнинг келиши ошади деб ўйлайман. Ёшлар Жепаровни танийди, унинг ўйинларини кўришни исташади. Бекобод халқи меҳнаткаш, улар стадионга келиб хордиқ олишлари учун ҳаракат қиламиз.
“Металлург” секин аста қадамлар билан ривожланиб бормоқда. Ҳеч нимани 1-2 йилда қуриб бўлмайди. Масалан, бизнинг ёшлар жамоамиз 4та ўртоқлик ўйини ўтказди. Тожикистон ва Қозоғизстонда. Қайси жамоанинг ёшлари хориж клуби билан учрашувда майдонга тушди? Бу ҳам “Металлург”

- Ўзбекистоннинг кўп клубларида ўйнагансиз. Бу йилги “Металлург” таркибидан келиб чиқиб қандай ўринларни олади деб ўйлайсиз?
Шавкат Муллажонов: - Жамоа кучли футболчилар билан кучайди. Барчасини мавсум кўрсатади. Бу йил ёшларга ўз тажрибамизни улашишга ҳаракат қиламиз. Мавсумдан олдин туркияда йиғин ўтказдик. Ҳозирча тўлиқ тайёр эмасмиз, аммо ҳали вақт бор. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз.

- 2019 йил Суперлига фаворитлари ва аутсайдерлари ким бўлади деб ўйлайсиз?
Андрей Шипилов: - Фаворитлар “Локомотив” ва “Пахтакор”. Кучли учликка АГМК қўшилса керак. Аустайдерларни эса айта олмайман. Чунки ҳозир айтсам мендан хафа бўлишади.  

- “Металлург”да дарвозабонлар орасида рақобат кучли. Қўрқмадингизми?
Акмал Турсунбоев: - 
Рақобат бўлса яхшику. Ҳар бир футболчи ўсади. Андрей Шипиловга ишонч учун раҳмат айтаман. Унинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Чемпионатда

- Нима учун “Металлург”ни танладингиз?
Дониёр Усмонов: - 
Бекобод клубида футболчи сифатида ўсиш учун келдим. Жамоа аҳил, футболчилар аҳил. Олдимизга юқори мақсадлар қўйилган.


Нарзулла Сайдуллаев

фото: Толибжон Қосимов

Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика