UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  0 23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  24 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  2 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  3 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  5 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  21 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  18

Камолиддин Тожиев: "Барча ўйинларда охиригача курашяпмиз" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "Барча ўйинларда охиригача курашяпмиз"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Динамо" - "Пахтакор" (1:1) учрашувидан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун ўйинни яхши бошладик. Афсуски, йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик. Бу эса футболчиларимизга таъсир қилди. Кейинроқ ўзимизга келиб олдик ва вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик. Охирги сонияларгача ҳамма ўйинларда курашяпмиз, бунинг учун футболчиларимизга раҳмат айтаман. Ўйлайманки, қизиқарли ўйин бўлди. "Динамо" ҳам жуда яхши, футбол ўйнайдиган жамоа.

- "Пахтакор"ни жадвалнинг юқори қисмида кўришга одатланиб қолганмиз. Лекин ҳозир вазият шундайки, бошқалар илгарилаб кетди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Биринчи даврада кўп ютқазиб қўйдик. Бу эса ҳозир ҳам таъсир қиляпти. Лекин охиригача курашамиз.

- Кетма-кет ўйинчи алмаштиришни қандай изоҳлайсиз?

- Футболчиларда толиқиш борлигини кўриб шу қарорга келдик. Бу билан вазиятни тезроқ ўнглашга ҳаракат қилдик.



- Ёзги трансфер ойнасида Азиз Турғунбоев таклиф этилди. Негадир унинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти?

- Азиз чап қанот ҳимоясида ҳам, ярим ҳимояда ҳам бирдек ўйнай олади. Унинг олдинга бориб яна орқага қайтишга бемалол кучи етади. Шу боис ҳозирча фақат қанотда ўйнатяпмиз.

- Турғунбоев, Абдихолиқов, Эркинов каби футболчилар бунгача легионер бўлганлар ва эндиликлар "Пахтакор"да ўйнашяпти. Аммо бу футболчиларда етакчилик қобилияти кўринмаяпти.

- Бир нарсани унутманг, чемпионатимиз даражаси анча ошган. Биз савия бўйича араблардан кучлимиз. Ҳаммаси секин-аста бўлади.

- Жамоангиз таркиби кучайди, янги футболчилар қўшилди. Мухлислар эса шундай дейишяпти: Камолиддин Тожиев ёшлар билан яхшироқ ишларди. Бу фикрга қандай қарайсиз?

- Айтганингиздек, ёшлар билан доим ишлаб келганмиз ва бундан кейин ҳам давом этади. Қўл остимизда яхши футболчилар жамланган. Ёшларни тарбиялаб терма жамоа даражасига олиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Лекин ҳадеб ёшларга суяниб қолмаслик керак. Барибир футболда тажриба муҳим роль ўйнайди.

- Стадиондаги муҳит ҳақида

- Муҳит жуда зўр бўлди. Футболчилар ҳам маза қилиб ўйнашди. Натижага келадиган бўлсак, бу ерга ғалаба учун келгандик. Лекин дуранг ҳам ёмон эмас.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика