UZ

Сўнгги янгиликлар

10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  0 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  0 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  10 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  8 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  24 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12

“Металлург” иккинчи даврага тайёргарликни бошлади Янгиликлар

“Металлург” иккинчи даврага тайёргарликни бошлади

Илгари хабар берганимиздек, Бекободнинг “Металлург” жамоаси аъзолари 7 июль санасида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси қошидаги тиббиёт марказида кўрикдан ўтишди ва иккинчи даврага тайёргарликни давом эттириш учун пойтахт вилояти Бўстонлиқ туманига йўл олишди.

Бекободликлар икки ҳафта мобайнида Чорвоқ сув омбори ёнида жойлашган “Металлург” сиҳатгоҳида жисмоний тайёргарликни тиклаш машқларига зўр беришади. Мураббийлар таркиби билан қўшиб ҳисоблаганда бугун Ўзбекистон металлургия комбинатига қарашли бу масканга клубнинг 50 дан зиёд аъзолари етиб келишди. Асосий ва ўринбосарлар таркиби вакилларига йиғин давомида жисмоний юкламалар берилиши баробарида назарий ҳамда тактик жиҳатдан машғулотлар ҳам ўтилади. Йиғинда “Металлург” таркибига таклиф этилган янги ўйинчилар ҳам иштирок этишаяпти. Ўз навбатида биринчи даврада бекободликлар билан бирга бўлган баъзи ўйинчилар бошқа клубларда кўрикдан ўтиш учун рухсат олишганлигини ҳам айтиб ўтиш керак. Бу борадаги янгиликлар ҳақида кейинги чиқишларимизда маълумот берамиз.

"Металлург" матбуот-хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика