"Металлург" бу йил меҳмонда ғалаба қозонгани йўқ, "Сурхон" мезбон сифатида қандай натижа кўрсатяпти?

Sherzod Nurmatov
20 май 2023, 12:58
Бугун Суперлиганинг навбатдаги турида "Сурхон" ва "Металлург" жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

Бекобод шаҳри клуби жорий йил ҳисобидан бугун 4-сафар учрашувида иштирок этади. 

Бу тургача "Металлург" "Навбаҳор" (0:3), "Сўғдиёна" (2:2), "Андижон" (0:5) жамоалари меҳмони бўлган ва уларнинг биттасида ортга очко билан қайтди. "Маъданчилар" 3 та баҳсда ўз дарвозасидан 10 та тўп олиб чиқди ва рақиб дарвозасини 2 бор ишғол қилди. Суперлига жамоалари орасида сафарда гол ўтказиш бўйича "Қизилқум"дан сўнг энг ёмон натижани қайд этиб турибди – 11 та гол. 

Бекобод клуби бу йил меҳмонда фақат "Сўғдиёна"га гол урди (2:2).

"Сурхон" эса мезбон мақомида бу йил ҳозирча фақатгина илк турда ОКМКга мағлуб бўлди. Жамоа умумий ҳисобда мезбон сифатида 5 та ўйинда 10 очко тўплади. 

"Металлург" бугун анъанани тўхтатадими?

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›