UZ

Сўнгги янгиликлар

01:23ЖЧ саралаши. БАА 90+8 дақиқадаги гол эвазига КХДРни мағлуб этди  138 00:34Салоҳ бу ёзда "Ал-Ҳилол"га ўтмайди  5 23:50Тимур Кападзе: "Натижа адолатли бўлди деб ўйлайман, ЖЧга чиққанимиздан сўнг ҳам бош мураббий бўлиб қолишга умид қиламан"  118 23:05ЖЧ-2026 саралаши. Теҳронда дуранг ўйнадик  749 22:28"Ливерпуль" АПЛдаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 20:45ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Қатарни таслим қилди  168 19:55"Севилья" допинг туфайли дисквалификация қилинмаса, Мудрикни ижарага олиши мумкин. Украиналик мелдоний учун 4 йилга четлатилиши мумкин  1 19:33Янги стадион "Интер" ва "Милан"га 1,2 миллиард еврога тушади  0 19:08Погба "Интер Майами"га йўл олади  1 18:59"Челси" "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Альваресни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:47Чалханоглу: "Мақсадим - Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш"  0 18:13ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ва Жанубий Корея ғалаба қозона олмади  6 18:02Осиё кубоги-2027 саралаши. Туркманистон сафарда, Тожикистон ўз уйида ғалабага эришди  6 17:20Ўзбекистон – Эрон. Ўзаро ўйинлар тарихи  18 17:14Гюлер: "Албатта, "Реал"да муваффақиятга эришаман"  3

"Металлург" Биринчи лигада ҳам йўқ! Янги мавсумда Биринчи лигада 30 та жамоа иштирок этади Янгиликлар

"Металлург" Биринчи лигада ҳам йўқ! Янги мавсумда Биринчи лигада 30 та жамоа иштирок этади

Теглар :  Биринчи лига
ЎзПФЛ матбуот хизмати жорий мавсум Биринчи лигада ўйнайдиган жамоаларни эълон қилди.

Жами 30 та жамао мусобақада иштирок этади. Ачинарлиси, узоқ йиллар давомида Суперлигада ҳаракат қилиб келган "Металлург" Биринчи лига мусобақасида ҳам иштирок этмайдиган бўлди.

Биринчи лига ёш иқтидорлар учун катта футболдаги дастлабки қадамлари олдидан майдон вазифасини ўтаб беради. Лига ўз йўналиши асосида футбол академиялари ва университетлар қошида ташкил этилган спорт клубларини қўллаб-қувватлашда давом этади. Мусобақада бемақсад иштирок этаётган, шубҳали ўйинларга алоқаси мавжуд бўлган ёки Лига ҳамда ишчи-ходимлар билан шартномалар шартларига риоя қилмайдиган клублар эса Лига қатнашчилари сафидан чиқарилади.

30 та жамоа қандай саралаб олинди?

Жамоаларнинг учдан бир қисми ЎФА қошидаги ҳудудий академиялар бўлиб, улар ўз тарбияланувчиларини Биринчи лига орқали катта футболга тайёрлайди. Мазкур академиялар қошида спорт клуби ташкил этилган бўлиб, айнан шу клублар Лига аъзоси ҳисобланади.

Шунингдек, "Насаф", "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив", ОКМК, Навбаҳор каби клублар ўз фарм жамоасини ташкил этган. Улар Биринчи лигада қатнашиш орқали, ўз захирасини мустаҳкамлашни мақсад қилган.

Биринчи лигада университет жамоалари жорий мавсумда ҳам 2 тани ташкил қилади: Бухоро давлат университети ҳамда Қарши давлат университети. ҚарДУ жамоаси Биринчи лигада "Лочин" номи билан тўп тепади.

Қолган 12 та жамоадан 3 таси ЎФА ташкил этган ўтиш ўйинлари орқали Биринчи лига иштирокчисига айланди: "Боғдод", "Иштихон", "Каттақўрғон". "Замин", "Қизириқ", "Қумқўрғон", "Локомотив БФК", "Чиғатой", "Цементчи", "Дўстлик" каби жамоалар ўтган мавсумда ҳам Лига аъзолари ҳисобланган.

"Аҳмедов ФК" икки мавсум аввал Биринчи лигада Олимпия номи билан иштирок этган бўлиб, 2024 йилда Париж Олимпиадаси учун тайёргарлик кўраётган "Олимпик" клубига кўмаклашди ва унинг U21 жамоаси сифатида Лига мусобақаларида ўйнади. "Оқтепа" эса Тошкент шаҳар кубогида зафар қучиб, Лига Устави асосида кириш бадалини тўлаш шарти билан Биринчи лигага қабул қилинди.

Биринчи лигада 30 та жамоа иштирок этади

Жамоалар уч минтақага бўлинади

Географик жиҳатдан Лига 30 та жамоани уч минтақага ажратиб олади: Ғарб, Марказ, Шарқ. Бу уч сабабга кўра амалга оширилади:

• пулни иқтисод қилиш;

• ёш футболчиларнинг узоқ масофадан кейинги тикланишини осонлаштириш;

• ёш футболчилар узоқ сафарлар туфайли таълимдан узоқлашиб кетмаслигига эришиш.

Ғарбий минтақадан Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё жамоалари ўрин олади. Ҳар уч минтақада жамоалар сони тенг бўлишига эришиш учун, Марказга нисбатан яқинроқ бўлган Самарқанднинг Иштихон ёки Каттақўрғон жамоаларидан бири қуръа асосида Марказий минтақага ўтказилади.

Жиззах, Сирдарё, Янгийўл ва Тошкент шаҳри жамоалари (6 таси) эса Марказни ташкил этади. Пойтахтнинг 9 та жамоаси Биринчи лигада иштирок этаётганидан келиб чиқиб, қуръа ёрдамида уларнинг 6 таси Марказга бириктирилади. Қолган 3 та жамоа эса Шарқий минтақада Ангрен ва водий жамоалари билан беллашади.

Мусобақа формати ҳақида

Ҳар бир минтақада 10 тадан жамоа бўлгач, улардаги ҳар бир жамоа 9 та уй ва 9 та сафар учрашувида майдонга тушади. Шу тариқа мусобақанинг биринчи босқичи ўз якунига етади.

Иккинчи босқичга ҳар бир минтақанинг энг яхши 5 тадан жами 15 та жамоаси йўл олади. Лига улар қаторига 1 та меҳмон жамоани 16-жамоа сифатида қўшади. Мазкур жамоа Лига рўйхатидан ўтмаган футболчилардан тузилади ва унинг номи кейинроқ маълум қилинади. Ўз минтақасида 1 ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар, шунингдек, учинчилар орасидан 2 та энг яхши жамоа 1-саватдан жой олади ва улар 1/8 финалда ўзаро рақиб бўлмайди. Лиганинг меҳмон жамоаси ва қолган жамоалар 2-саватни ташкил этади.

1/8 финал босқичи учун барча жамоалар Тошкентга ташриф буюради. Ҳар бир жуфтлик 3 кун ичида 2 тадан учрашувда майдонга тушади ва ҳар икки ўйин натижасига кўра ғолиб чиққан жамоалар ¼ финал йўлланмасини қўлга киритади. Кейинроқ мана шу ғолиб саккиз жамоа мусобақа ғолиблиги учун курашни Тошкентда алоҳида давом эттиради (2024 йилда бўлгани каби). ¼ финалга қуръа ташланаётганда жамоалар саватларга ажратилмайди.

Маълумот учун, Биринчи лиганинг барча ҳужжатларни ўз вақтида рўйхатдан ўтказган 16 жамоаси 2025 йилги мавсумдаги юришини Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичидан бошлайди. Биринчи лига тақвими эса Лигадан томонидан кейинроқ эълон қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
25 мар 10:03:03
Elyor Haydarov
Про-лига ни 10 тага этказса макул булар ЭДИ 30 коммандадан танлаб олса булар ЭДИ уларнинг сони куп булиб УЙИН АМАЛИЕТИ орган булармиди
   
25 мар 10:00:41
Elyor Haydarov
Про-лига ни 10 тага этказса макул булар ЭДИ 30 коммандадан танлаб олса булар ЭДИ уларнинг сони куп булиб УЙИН АМАЛИЕТИ орган булармиди
   
25 мар 09:54:46
Arsenal_21_
2030 yilga kelib bunday Suniy taşkil etilgan klublaridan hali neçtasi qoladi ??? Kim biladi ! Suniylar yöq bölib Tabiy klublar qoladi
   
25 мар 09:14:28
Azizbek Rustamovich
Zo‘r, lekin Proliga jamoalarini ham xech yo‘q o‘n ikkitaga yetkazish kerak. Avvalari g‘arbiy va sharqiy mintaqa bo‘lib o‘ynaganda ham ha mintaqada o‘n o‘n ikkitadan jamoa bo‘lardi. Futbol jamoalari kamayib ketyapti negadir. Bekobod, Chirchiq, Angren, Marg‘ilon, Quvasoy, Guliston kabi katta shaxarlarda katta futbolni yo‘qligi achinarli. Ayniqsa Gulistonda. Bir paytlar Guliston va Yangiyer jamoalari bo‘lardi
-1   
25 мар 09:13:34
Davlatjon Ismoilov
Paxtakor doim plus 6 achko bilan boshlar edi mavsumni
Endi nima boladi)))
Muhlisi yoq jamoalarni tarqatib yuboraveringla)))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика