UZ

Сўнгги янгиликлар

17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  0 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  0 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  3 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  6 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  7 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0

"Металлург" Бекободда "Насаф"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Металлург" Бекободда "Насаф"ни мағлуб этди

Теглар :  МеталлургНасаф
Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Бекободдаги ўйиннинг 9-дақиқасида Дилмурод Каримовнинг олис масофадан берган зарбасидан сўнг Элдорбек Суюнов тўпни майдондан ташқарисига чиқариб юборди. 22-дақиқада Ислом Рашидхонов икки ҳимоячи орасидан ўтиб дарвозабон билан яккама якка чиқиб кетаётганди. Зарба беришга ҳам улгурди. Аммо сўнгги паллада тўпга Давронбек Каримқулов оёқ қўйишга эришди ва хавфни бартараф этди. 31-дақиқа. “Насаф”да ўзгариш: Баҳром Абдураҳимов ўрнига Азизжон Ғаниев тушди.


40-дақиқа. Геворкяннинг зарбаси, Одилов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 44-дақиқа. Жавоҳир Эсонқуловга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбасини Дилмурод Каримов амалга оширди. Яқин бурчакка йўналтирилган тўпни Элдорбек Суюнов майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Учрашувнинг 69-дақиқасида ҳисоб очилди. Мезбонлар вакили Дилмурод Каримов "Насаф" дарвозасини ишғол қилди - 1:0. Учрашув бошқа гол урилмади ва "Насаф" олий лигидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.


«Металлург» (Бекобод) – «Насаф» (Қарши) 1:0
16 май 2016. Бекобод. "Металлург" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: З. Қодиров (Навоий), Р. Шояхметов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

Гол: Дилмурод Каримов 69, - 1:0 (Муроджон Тошматов)

“Металлург”: 32.Суҳробжон Султонов, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 6.Дилмурод Каримов, 7.Дониёр Одилов (40.Исломжон Қобилов, 58), 8.Аюбхон Нуъмонов, 13.Жавоҳир Эсонқулов (9.Фарҳод Номозов, 81), 14.Давронбек Каримқулов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 17.Мирғиёс Сулаймонов, 22.Муроджон Тошматов (77.Саиджон Абдужабборов, 75), 70.Жаҳонгир Абдумўминов,
Захира: 91.Зафар Сафаев, 10.Жасур Ҳакимов, 19.Эргаш Исмоилов, 21.Висол Магеррамов.

“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев (9.Илҳом Шомуродов, 75), 23.Шерзод Аъзамов, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 17.Артур Геворкян, 18.Баҳром Абдураҳимов (6.Азиз Ғаниев, 31), 31.Сайдулло Раҳматов, 20.Эркин Бойдуллаев, 21.Азамат Алланиёзов, 27.Ислом Рашидхонов (45.Бобур Абдухолиқов, 68).
Захира: 35.Санжар Қувватов, 5.Ильдар Маматказин, 19.Деян Больевич, 38.Дониёр Нарзуллаев, .

Огоҳлантиришлар: Сайдулло Раҳматов 45, Жаҳонгир Абдумўминов 45+3, Дониёр Одилов 56, Шуҳрат Муҳаммадиев 65, Дилмурод Каримов 65, Дилшод Раҳматуллаев 90+1.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика