UZ

Сўнгги янгиликлар

17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  1 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  0 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  1 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  7 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  5 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  6 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  12 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0

“Металлург” – “Андижон”. Ислом Қобилов майдонга тушмайди Янгиликлар

“Металлург” – “Андижон”. Ислом Қобилов майдонга тушмайди

Ўзбекистон миллий чемпионатининг 11-туридан ўрин эгаллаган “Металлург” – “Андижон” жамоалари учрашувлари вақти маълум бўлди.

Бугун ўтказиладиган ёшлар таркиблари ва эртага бўлиб ўтадиган асосий таркиблар ўйини соат 18:00 да бошланади.

Айни кунларда пойтахтимизда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғин ўтказаётганидан хабарингиз бор. Йиғинда “Металлург”нинг икки ўйинчиси – Ислом Қобилов ва Жавоҳир Эсонқуловлар ҳам иштирок этишяпти. Бизга маълум бўлишича ёшлар терма жамоамиз мураббийлар штаби Ж.Эсонқуловнинг “Андижон”га қарши ўйинда қатнашишига моънелик қилмаган ва у бугун Бекободга етиб келади. Ислом Қобилов эса терма жамоа ихтиёрида қолди. “Андижон” жамоаси ҳам битта йўқотиш бор. Сариқ карточкаларнинг йиғилиб қолганлиги боис Иброҳим Отахонов “Металлург”га қарши ўйинда жамоадошларига ёрдам бера олмайди. Эртага ўтказиладиган мазкур ўйинни қуйидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

«Металлург» (Бекобод) – «Андижон» (Андижон)
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: В. Леткин.


"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика