

Германиялик футболчи ўзига янги клуб топмоқчи. У янги жамоага эркин агент сифатида бориб қўшилиб, ҳафтасига 330 минг фунт маош олишни истамоқда. Аммо, бахтга қарши хеч қайси клуб Озил учун бунча пул бергиси келмаяпти.
Озилнинг яқинлари унга "канонирлар" билан шартномани узайтиришни маслаҳат бермоқдалар. Аввалроқ, у маоши камлиги сабабли клуб билан келишувни узайтирмаслигини маълум қилганди. "Арсенал" Озилга ҳафтасига 250 минг фунт тўламоқчи.




