Местре: "Шундай тасаввур уйғоняптики, худди Месси, Суарес, Неймар таътилга чиқмагандек"

Aslanov Jasurbek
9 янв 2017, 10:29
"Барселона" вице-президенти Хорди Местре жамоа ҳужумчилари Лионель Месси, Неймар ва Луис Суаресларни мақтади.

Местре бу гапларни "Вильярреал"га қарши Испания чемпионатининг 17-тур баҳсидан (1:1) сўнг айтди.

 "Шундай тасаввур уйғоняптики, худди Месси, Суарес, Неймар таътилга чиқмагандек. Бу ажойиб трио. Месси чиройли гол муаллифига айланди. Натижага тўхталадиган бўлсак, бу ҳужумчиларимизнинг айби эмас. Ғалаба ва мағлубиятлар ҳаммамизники" - дейди Местре.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca