UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43Почеттино: “Жамоамни танқид қилишни хоҳламайман, бироқ...”   2 09:25Пикенинг “Барселона”даги ўйинлари 500 тага етди   6 09:04“Милан” устози “Удинезе”га учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?   1 08:46Мбаппе Лига 1’даги юбилей ўйинида жароҳат олди   0 08:25Ян Облак қойилмақом натижа қайд этмоқда   1 08:22Coca Cola Суперлигаси. Бугун "Бунёдкор" "Локомотив" билан ўйнайди, "Навбаҳор" Бекободда меҳмон  11 08:06Чиро Иммобиле Италия чемпионатидаги юбилей голини урди   7 07:47ПСЖ Франция чемпионатида рекорд ўрнатишда давом этмоқда   1 07:26“Барселона” Месси ва Суарессиз илк бор Ла Лигада ғалаба қозонди   7 07:10РПЛ. "Ростов" - "Рубин" 2:1  3 07:05“Барселона” сафида 16 ёшли футболчи Ла Лигадаги дебют учрашувини ўтказди   6 07:00Лига 1. "ПСЖ" - "Тулуза" 4:0  0 06:55ЛаЛига. "Барселона" - "Бетис" 5:2  3 06:50А Серия. "Спал" - "Аталанта" 2:3  0 06:45А Серия. "Рома" - "Дженоа" 3:3  0

"Мессисиз зерикиб қолаётганим йўқ" - Криштиану Роналдунинг Италияда биринчи катта интервьюси Янгиликлар

"Мессисиз зерикиб қолаётганим йўқ" - Криштиану Роналдунинг Италияда биринчи катта интервьюси

Криштиану Роналду Италиянинг энг машҳур нашри "La Gazzetta dello Sport"га интервью берди.

Айтиш мумкинки, бу Роналдунинг Турин клубига кўчиб ўтганидан бери биринчи катта интервьюси бўлди.

- 10 июль - 10 декабрь. "Ювентус"га келганингиздан бери орадан беш ой ўтди. Бу ерда 150 кун ўтказган футболчи сифатида "Юве", Турин ва Италия ҳақида нима дея оласиз?
- Мен бу ерда эканимдан жуда хурсандман. Ғаройиб шаҳар, ажойиб мухлислар. "Ювентус" - ташкилотчилик томонлама фантастик клуб. Футболчилар ҳам профессионал, ҳамма кўп ишлайди. Умуман олганда ҳаммасидан ҳайратдаман. 

- Сизни ҳаммадан ҳам кўп ҳайрон қолдирган футболчилар борми?
- Кимнидир ажратиб кўрсатиш тўғри эмас. Бу мен ўйнаган энг яхши жамоа. Бу ерда ҳеч ким ўзини бировдан устун кўрмайди. Барча бир мақсад йўлида ҳаракат қилиб ишлаяпти. Агар Дибала ва Манжукич гол урмаса ҳам барибир яхши кайфиятда юришади. Бу эса мен учун ниҳоятда муҳим. Мадридда ҳам ҳамма профессионал эди, бироқ у ерда ишга бўлган қараш бу ердагидан фарқ қилади. "Ювентус" - катта оила. 

- Февралда ЕЧЛда "Реал" билан тўқнаш келишингиз мумкин. Шундай қуръа бўлишини хоҳлармидингиз?
- Менга фарқи йўқ. Ўтмиш - бу ўтмиш. Мен эса айни пайтда "Юве" билан зафар қучишни хоҳлайман. Бошқаси муҳим эмас. Агар биз "Реал"га қарши тушсак, бор кучим билан ўйнайман. 

- Кўпчилик Марсело, Иско ва яна бошқа футболчиларнинг "Юве"га кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида гапиряпти. Уларни яна бир жамоада кўриш ажойиб бўлармиди?
- Мен шунингдек, Хамес, Бэйл, Асенсио ҳақида ёзишганини ҳам кўрдим. Лекин тўғрисини айтсам, ҳозир "Ювентус"га янги футболчилар керак эмас. Аммо барибир бу ҳақда клуб президенти билан гаплашган маъқул. Марсело - кучли футболчи, "Юве" эшиги эса кучлилар учун ҳамиша очиқ. 

- Бу ерга кўчиб ўтиш энг яхши вариант эканини тушуниб етган пайтингиз бўлдими?
- Менда бир нечта вариант бор эди. Аммо кимлардан эканини айтмайман. "Ювентус" катта тарихга эга барқарор клуб. Бу жамоа охирги пайтларда икки марта ЕЧЛ финалида ўйнади. А серияда эса қаторасига етти бор зафар қучди. Мен бу жамоага қарши бўлиб ўтган ўйинларни яхши эслайман. Стадиондаги муҳит жуда ажойиб бўларди. Клубга нисбатан президент ва мухлисларнинг эътиборини ўша пайтдаёқ ҳис қилганман. Шу боис ҳозир адашмаганимга 100 фоиз аминман. 

- "Юве", МЮ ва "Реал" ўртасидаги асосий фарқ нимада?
- Италияда менталитет бошқача. Жамоалар ҳужумдан кўра ҳимояни кўпроқ ўйлашади. Ўйинни ташкил қилиш ҳам бошқача. Испанияда ҳамма ўзини эркин ҳис қилади, бу ерда эса ҳамма жиддий. 

- Бошқа мураббийлар билан таққослаб Аллегри ҳақида нима дея оласиз?
- Ниманидир ажратиб кўрсатишим қийин, чунки бирга ишлаётганимизга ҳали кўп бўлмади. Аллегри - катта профессионал, ажойиб мураббий, жиддий ва шу билан бирга қувноқ ҳам. Унинг яхши хислатларидан бири фақат юзингга гапиради, ҳеч нарсани бекитмайди. У шунчаки ҳавога гапирмайди. У футболчилардан бирига ҳадеб дриблинг қилмасдан югур ва тўпни ошир деганди. Жуда ҳалол инсон. У футболчиларни койигани билан кейин бўйнидан қучоқлаб қўяди. 

- Машғулотлардан кейин нимадир устида баҳслашасиз. Аллерги ҳам аралашадими?
- Йўқ. Асосан Дибала, Манжукич, Хедира ва мен. 99 фоиз баҳсларда мен ютаман, бир қанча евро ёки вино ютиб оламан. Ютуғимни эса кийим алмаштириш хонасида оламан: уч шиша вино ва 200-300 евро. 

- Месси билан умрбод "жанг" - сиз уни енгдингизми?
- Бу мен билан Месси орасидаги "жанг" эмас. Мен ўз ишимни қиламан, қайси клубда тўп тепмай ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан, бу эса мен учун жуда муҳим. Менга кимдир билан ўзаро солиштиришлари ёқмайди. Бу тўғри эмас. Мен ҳеч кимга ниманидир исботлашга мажбур эмасман. Фаолиятимда ўзгариш рўй берди, янги чақириқни қабул қилдим ва ҳозир бошқа клубда ўйнаяпман. Ҳар доим кучли футболчи бўлиб қолишни хоҳлайман. 

- Сизга бу ерда Месси етишмаяптими?
- Балки унга мен етишмаётгандирман. Мен Англия, Испания, Италия, Португалияда ўйнадим, у эса фақат битта жойда тўп тепяпти. Мен учун ҳаёт бу чақириқ, одамларга қувонч улашишни хоҳлайман. Агар Месси Италияга келса зўр бўларди. Аммо у "Барселона"да хурсанд бўлса, унинг қарорини ҳурмат қиламан. Месси - фантастик даражадаги футболчи ва яхши инсон. Лекин уни соғиниб қолаётганим йўқ. Бу ерда янги ҳаёт кечиряпман ва ҳаммаси жойида.

- Янги ҳаётда яна ЕЧЛда ғолиб бўлишингиз мумкин.
- Футбол - индивидуал спорт тури эмас. Мен ўзимга ишонаман, лекин барибир футбол жамоавий ўйин. Албатта, биз ҳам зафар қучишни хоҳлаймиз, фақат бу ҳақда хотиржам ўйлаш керак. 

- "Реал"да ҳам шундаймиди?
- "Реал" кўп йил ютмагани учун ҳам босим юқори эди. Кейин биз ғалаба қозонишни бошладик, натижада бироз эркинликка берилдик. Чемпионлар лигаси орзуми? Ҳа, биз бунда чемпион бўлишни хоҳлаймиз. Аммо кубок сари қадамба қадам ҳаракат қилиш керак. МЮ билан кечган ўйинимизни қаранг. Агар бу чорак финал баҳси бўлганида биз мусобақани тарк этган бўлардик. Шундай экан, футболда омад ҳам керак.

- Ҳафта охирида "Торино" билан ўйнайсизлар. Бу учрашувдан нима кутяпсиз?
- Менга клубимиз ходимларидан бири шундай деди: "Илтимос, дербини ютинглар, йўқса менинг бувим...". Бу ерга келиб шуни тушуниб етдимки, "Юве" иккита жамоа билан ўйинларда асло мағлуб бўлиши керак эмас: "Интер" ва "Торино". Дербилар менга ёқади, унда ғалаба қозониш икки ҳисса завқ бағишлайди.

- Футболчи ва инсон сифатида қайси томонлама яхши бўлишни хоҳлайсиз?
- Майдонда ҳар доим тайёрман. Доим шуғулланаман, чунки машғулотсиз формани йўқотиб қўйишинг мумкин. "Ювентус"га келиб кўп нарса ўргандим ва ҳамон ўрганишда давом этяпман. Кўпроқ Дибала, Манжукич ва Коста билан қандай ўйнаш кераклиги устида бош қотиришим керак. 

- Италияда сизга идел футболчи сифатида қарашади. Камчилигингиз ҳақида деярли гапиришмайди. Сизда камчилик борми?
- Бир нарса дейиш қийин. Мен кундан кунга ўсишни ва янада яхши ҳаракат қилишни хоҳлайман. Яқинда белим оғриб қолди, чунки ҳаддан ташқари зўриқиш олибман. Шунда жамоа мураббийлари битта машғулотни айтишди. Ўшани бажардим ва оғриқ кетди. Мен ўз танамни жуда яхши биламан деб ўйлардим, лекин маслаҳат фойда берди.

- Ҳаётда-чи?
- Ҳаётда ҳеч ким идеал эмас. Бундан олти-етти йил аввал мен жим турмасдим. Ҳозир эса бу борада муаммо йўқ. Камчиликларми? Камчилик менда аниқ бор ва йўқотишга ҳаракат қиляпман.

- Криштиану Роналду Криштиану Роналду эканини қачон тушуниб етган?
- Баъзан дўстларим ва қариндошларим айтиб қолишади: "Сен Криштиану Роналду эканингни биласанми? Сенга буни, буни, буни қилиш мумкин эмас". Мен эса кўп ҳолларда ўз даражамни унутиб қўяман, лекин бу яхши. Агар кўп совринларни ютдим, кўп пул топдим, муваффақиятга эришдим деб ўйласам ўз устимда ишламай қўяман. Мен имкон қадар ҳали ҳеч нарсага эришмаган кишидек ўзимни тутаман. Лекин баъзан Криштиану эканлигимни унутиб қўйиш менга ёқади. 

- Сизда мухлислар билан муносабат қандай?
- Мен ҳамма билан очиқкўнгил бўлишга ҳаракат қиламан, аммо бу қийин. Айниқса Италияда . Одамларда мени кўчада таниб қолишади, машинани тўхтатиб суратга тушишади. Мен дунёдаги энг яхши инсон эмасман, лекин барчага ҳурмат билан қарашга интиламан. Айниқса боласи ёнида турган одамларга. 

- Италиялик болалар Криштиану Роналду нима овқат ейди деб роса қизиқишади. Улар ҳам сизга ўхшаб кучли бўлишни хоҳлайди.
- Мен соғлом турмуш тарзига амал қиламан, ширинлик деярли емайман. Спиртли ичимликлар ичмайман. Соғлом бўлишнинг учта қоидаси бор: яхши ухлаш, яхши овқатланиш ва яхши шуғулланиш.

- Ҳаётингиздаги энг бахтсиз кун?
- 2005 йилда отам вафот этган кун. Қабул қилишим жуда мушкул бўлганди, аммо бу ҳаёт. 

- Тўй ҳақидаги гаплар ҳақиқатми?
- Ҳозир ҳаммасини тушунтираман. Мен ҳар ҳафта черковга бораман. Ҳар доим. Мен католикман ва Худо томонидан нима берилган бўлса ҳаммаси учун миннатдорман. Бир гал борганимда журналист мени кўриб қолибди ва булар турмуш қурди деб ўйлаган. Аммо ҳозирча тўй режаларимга кирмаган. Балки келажакда кўрармиз.

- Охирги савол: "Олтин тўп" қанчалик муҳим?
- Ўйламайнки, бу совринни ютишга ҳар йили муносибман. Мен шунинг учун ишлайман. Аммо бошқаларнинг қарорини ҳам ҳурмат қиламан. Рақамлар алдамайди, мен жамоам ютиши учун ҳар доим бор кучимни берганман. Совринни бошқа футболчига беришларини кўриб хафа бўлмаганман. Сиз ўйлайсизки, уйга келиб жаҳлим чиқадими? Йўқ, албатта. Албатта, ўйга толаман, лекин ҳаёт шу билан тўхтаб қолмайди-ку. Модрични табриклайман, у ҳақли равишда совринга эга чиқди. Аммо кейинги йил энг яхши футболчи мен бўлишим учун бор куч билан ҳаракат қиламан.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг