Мессининг отаси: "Сентябрдан буён Аргентинадаман. ПСЖ билан музокара ўтказганим йўқ"

Mirjalol Normatov
15 дек 2020, 23:18
"Барселона" ҳужумчиси Лео Мессининг отаси ҳамда агенти Хорхе футболчининг ПСЖга ўтиши мумкинлиги борасидаги миш-мишлар ҳақида гапирди.

Олдинроқ "El Chiringuito" нашри Хорхе Месси Францияга етиб боргани ва ПСЖ билан музокаралар олиб бораётгани борасида маълумотлар тарқатганди.

"Фейк. Яна бир сохта хабар. Сентябрь ойидан буён Аргентинадаман. #Fakenews", - деб ёзади Хорхе инстаграмда.

Ёзги трансферлар ойнаси вақтида Месси "Барселона"дан кетишни истаганди.

Ушбу мавсумда футболчи ЛаЛигадаги 11 ўйинида 5 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: El Chiringuito